<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><lyrics>[V1]
 Битта ёрга, битта ой,
 Яшаш ўзи ибодат.
 Ўзга боғни кезганлар,
 Қилар бир кун хиёнат.
 Битта ёрга, битта ой,
 Яшаш ўзи жасорат.
 Ё эгрини бугрими,
 Шифо берур садоқат.

[V2]
 // Илк ёридан ор қилган
 Дарди дарё сой бўлар. //
 // Хушторини кўзлаган,
 Раббим келса, вой бўлар. //

[V3]
 // Кутар экан ёрингиз,
 Қалбдаги дил торингиз. //
 // Фарзандларни йиғлатиб,
 Меҳрга зор этмангиз. //

[V4]
 // Бир кун келган Раббимиз,
 Гулзорингиз кезади. //
 // Тиконли бу тоғлардан,
 Гулбоғ ясаб кетади. //

[V5]
 // Гуноҳларга қул бўлган,
 Кўзларидан ёш оқар. //
 // Фарзандни-чи хор этган,
 Ёлғиз, адо кўр бўлар. //

[V6]
 Битта ёрга, битта ой,
 Яшаш ўзи ибодат.
 // Ўзга боғни кезганлар,
 Қилар бир кун хиёнат. //
 Битта ёрга, битта ой,
 Яшаш ўзи жасорат.
 // Ё эгрини бугрими,
 Шифо берар садоқат. //
 Битта ёрга, битта ой,
 Яшаш ўзи ибодат.
 Ўзга боғни кезганлар,
 Қилар унга жиноят.
 Ўзга боғни кезганлар,
 Қилар унга хиёнат.</lyrics>
<title>Битта ёрга</title>
</song>